YTTB yetakchi mintaqaviy eksperti Erik Livni bilan suhbat

13 Просмотры
Издатель
ЕТТБ расмийлари Ўзбекистонни иқтисодий жиҳатдан потенциали катта ва истиқболи порлоқ давлат сифатида баҳоламоқдалар. Уларга кўра, 2017 йилдан бери мамлакатга киритилган 3 миллиард доллар атрофидаги сармоялик лойиҳалар натижаси ҳақида гапиришга ҳануз эрта, аммо шу кунга қадар фавқулодда катта ўзгаришларни кузатишмоқда.

Аммо, айрим халқаро инвесторлар ва экспертлар Ўзбекистонда бизнес муҳитининг шаффоф эмаслиги, ҳукумат мулозимлари ўзига афилланган бизнеслар манфаатларини ҳимоя қилиши, уларга арзон кредит ва имтиёзлар тақдим этиш ҳоллари кенг тарқалганини айтишади. Жаҳон банки эса ўтган йилги ҳисоботида Ўзбекистонда олигархиялашув кучайиб бораётганидан огоҳлантирган.

Озодлик ва ҳамкорларининг қатор суриштирувлари шубҳали бизнес алоқалари ҳукуматнинг энг юқори доиралари, шахсан президент Мирзиёев оиласи аъзоларига ҳам бориб тақалишини ўртага чиқарган. Ўзбекистон расмийлари бу суриштирувлар хулосаларини жавобсиз қолдириб келади.

Озодликнинг Ўзбекистонда энергетика, қишлоқ хўжалиги ва қатор соҳалардаги хусусий ширкатлар ортида аслида ҳукумат бўғинларидаги юқори лавозимли амалдорлар ўтирганига оид саволларига жавобан ЕТТБ иқтисодчиси Эрик Ливни кескин қилиб, “бўлиши мумкин эмас” деб жавоб берди.

Эрик Ливни билан суҳбат ЕТТБнинг шу йил 16-18 май кунлари Самарқандда ўтган 32-йиллик анжумани пайтида ёзиб олинган.

Категория
Кредит под кредит
Комментариев нет.