PAST FOIZLI KREDIT OLISH UCHUN SERTIFIKAT BERILMOQDA / ПАСТ ФОИЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШ УЧУН СЕРТИФИКАТ

27 Просмотры
Издатель
30 НАФАР ЁШЛАР СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛДИЛАР

Қўшкўпир туман давлат хизматлари марказида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар:1+1” дастури доирасида 6 кунлик 48 соатлик ўқув-семинарларнинг 1-босқичи муваффақиятли якунланди. Ўқув-курсларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асослари бўйича ўқитиш кўзда тутилган эди. Кеча 1-босқичда муваффақиятли иштирок этган ёшларга Қўшкўпир туман давлат хизматлари биносида сертификатлар топширилди.
-Ўқув курслари биз каби ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очди,- дейди 1-босқич иштирокчиси Насиба Шавкатова,-ўқув-курслари давомида тадбиркорлик сир-асрорларини пухта ўрганиш асосида, банк кредит маблағлари ажратишдаги имтиёзлар ҳақида ҳам тўлиқ тушунчага эга бўлдик. Шу куни ўқув курсларни 30 нафар ёшлар аъло даражада якунладилар. Шундан сўнг “Ёшлар:1+1” дастури доирасидаги ўқув-курсларнинг 2-босқичига старт берилди.
Ушбу топширилган сертификатлар ёшларга янада куч-ғайрат, шижоат бағишлаши шубҳасиз.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Категория
Кредит под кредит
Комментариев нет.